Якшанба куни ҳаво ҳарорати яна +20...+23 даражагача кўтарилади

    Ўзгидромет дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди.

    Хабарга кўра, эртага 6 апрель куни Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир фақат кечаси ва эрталаб ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва +15...+18 даража атрофида бўлади.

    7 апрель якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати яна +20...+23 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳарорат асосан +7...+12 даража бўлади.

    5-6 апрель кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с тезликгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

    Тоғли ҳудудларда 5-6 апрелда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, 6 апрелда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

    Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Пойтахтда 5 апрель кечга томон ва 6 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги соатига 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. 7 апрелда ёғингарчилик кутилмайди.

    Ҳарорат 5 ва 7 апрель кунлари +20...+23 даража, 6 апрель шанба куни +15...+17 даража бўлади. Ҳарорат кечалари +7...+12 даража атрофида бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates