Шу боис мамлакатимизда кейинги йилларда мазкур йўналишдаги ишларда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.
Давлат кадастрлари палатаси Ерларни аукционга чиқариш бўлими бош мутахассиси Зуҳриддин Фахриддиновнинг айтишича, 2022 йилда ерларни келишиш, кўриб чиқиш, ауционга тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича тизимли равишда мониторинг ва назорат ишлари амалга оширилган.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги қарорига асосан 90 мингдан зиёд ер участкалари электрон автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилди. Шунингдек, ушбу қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган низомга асосан якка тартибдаги турар жой қуриш учун 1 минг 500 та ер участкаси "YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиб, 200 дан ортиқ ер участкалари аукцион савдога чиқарилди.
Шунингдек, 2022 йилда бир муҳим янгилик жорий этилди. Яъни "YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига хулоса бериш, кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди.
Хусусийлаштириш тизимида эса уй-жойни хусусийлаштириш нархлари 20 баробардан вилоят марказларида 10 баробарга, туманларда эса 5 баробарга қисқартирилди.
Бундан ташқари, 2023 йилдан ҳам тизимга ўзгартиришлар киритиш кутилмоқда. Натижада янги услубда ва қисқа муддатда ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш ишлари жадаллаштирилиб, 50 мингга яқин ер участкалари тизимга киритилади ва савдога чиқарлади.