Тошкент шаҳрида Халқаро электрон тижорат ва чакана савдо форуми доирасида “Central Asia Retail Week” чакана савдо ва электрон тижорат форуми бўлиб ўтди

    Бизнес 17 октябр 2024 429

    Жорий йил 16 октябрда Тошкент шаҳрида Халқаро электрон тижорат ва чакана савдо форуми доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида ташкил этилган биринчи “Central Asia Retail Week” чакана савдо ва электрон тижорат форуми бўлиб ўтди.

    Форум 1,5 мингдан ортиқ иштирокчини, жумладан, 9 та мамлакат бизнес делегацияларини жамлади, бу Ўзбекистон ва бутун минтақанинг жадал ривожланаётган бозорига юқори қизиқишдан далолат беради. Ушбу форумда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Хуррам Тешабаев спикер сифатида қатнашди.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда чакана савдо ҳажми 25,5 миллиард доллардан ошди, бу барқарор иқтисодий ўсиш ва халқаро ҳамкорлик кучайиб бораётганини тасдиқлайди.

    Форум иштирокчилари логистика инфратузилмасини модернизация қилиш, МДҲ мамлакатларидаги ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда чакана савдога сунъий интеллект ва геомаркетинг сингари янги технологияларни жорий этиш каби муҳим йўналишларни муҳокама қилдилар.

    Форум чакана савдо ва электрон тижорат соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва янги ташаббусларни муҳокама қилишга қаратилган тажриба алмашиш ва ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун ўзига хос майдонга айланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates