Келажак электрон тижоратда

    Рақамлаштириш 28 апрел 2023 1829

    Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида бўлиб ўтаётган «Электрон тижорат: янги истиқболлар ва имкониятлар» панель сессияси иштирокчилари шундай хулосага келди.

    Тадбирда иштирокчилар электрон тижоратдаги янги тенденциялар ва ўзгаришларни муҳокама қилдилар. Хусусан, бугунги кунда электрон тижорат жуда тез суръатлар билан ривожланаётгани таъкидланди. Бозор иштирокчилари учун онлайн савдо майдончасида стратегиялар ва бизнес устуворликлари қайси йўналишда ўзгариб бораётганини тушуниш муҳимдир.

    Сессияда Экспорт ва халқаро савдо институти бош директори Марко Форжионе, Uzum Market техник директори Кевин Ханда, Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, OpenWay Group компаниясининг савдо ва янги бизнесни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси Ирина Камхадзе, ZoodPay ва ZoodMall бош директори ва асосчиси Майкл Хой, ЁвроОсиё Иқтисодий Иттифоқининг давлат ташкилотлари ва жамоатчилик сиёсати билан алоқалар бўйича етакчи мутахассис –/ЕЕ, HP Диане Раян спикер сифатида иштирок этди. Сессияни Америка Ўзбекистон Савдо палатаси ижрочи директори Елена Сон олиб борди.

    Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўз нутқида Ўзбекистонда электрон тижорат жадал суръатлар билан ривожланаётганини таъкидлади. Бироқ, шунга қарамай, кўплаб ўзбекистонликлар ҳали ҳам анъанавий савдодан онлайн савдога ўтишда қийналаётгани билан боғлиқ маълум қийинчиликлар мавжуд.

    Шунга қарамасдан Ўзбекистонда рақамлаштириш жадал суръатлар билан давом этяпти ва бу мамлакатда электрон тижоратни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатяпти. Хусусан, ўтган йили E-Com ҳажми 300 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткични ошириш режалаштирилган.

    Ўз навбатида, Экспорт ва халқаро савдо институти бош директори Марко Форжионе E-Comда катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Ўзбекистон эса бу йўналишда минтақавий етакчига айланиш учун ажойиб салоҳиятга эга.

    Uzum Market техник директори Кевин Ханда ҳам Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Хусусан, «Uzum Market» платформасига талаб ортиб бораётгани электрон тижоратга қизиқувчилар сони ортиб бораётганидан далолат беришини таъкидлади, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Шунингдек, сўзга чиққанлар Ўзбекистон ҳали ҳам анъанавий савдони афзал кўраётган одамларнинг дунёқарашини ўзгартириши кераклигини ҳам таъкидлади. Зеро ҳар қандай ҳолатда ҳам келажак электрон тижоратга тегишли. Эътиборлиси, бугунги кунда Ўзбекистон бу соҳани ривожлантиришда улкан сакрашларни амалга оширяпти.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates