Ўзбек чарм-пойабзал маҳсулотлари Wildberries онлайн савдо платформасидан жой олади

    Бизнес 9 ноябр 2022 957

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги ташаббуси билан Россиянинг йирик «Wildberries» онлайн савдо платформаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқотда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган пойабзал, чарм-атторлик, спорт аксессуарлари маҳсулотларини онлайн маркетплейсда савдосини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

    Мулоқот аввалида «Wildberries» компанияси вакилларига мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш салоҳияти, маҳсулот сифати, халқаро сертификатлар, экспорт кўрсаткичлари юзасидан тақдимот ўтказилди. Ўз навбатида онлайн савдо тармоғи вакиллари Ўзбекистон билан маҳсулотларни электрон сайт орқали МДҲ ва жаҳон бозорига олиб чиқиш масаласига қизиш билдирди.

    Маълумот ўрнида қайд этиш керак, «Wildberries» компанияси 17 йилдан буён муваффақиятли иш олиб боради. Бугунги кунда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Исроил, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ўз платформаси ишини йўлга қўйган. Бир кунда онлайн-дўкон орқали 3,5 миллион буюртма келиб тушади. Савдо майдончасидан 210 мингдан ортиқ брендлар маҳсулоти ўрин олган. «Wildberries» онлайн-дўкони арзон нархларни, мунтазам янгиланиб турадиган ассортиментни англатади. «Wildberries» онлайн-каталогида аёллар, эркаклар ва болалар кийимлари ва пойабзалларининг 35 мингга яқин етакчи брендлари тақдим этилган.

    Мулоқотда компания вакиллари билан «Wildberries» орқали маҳаллий корхоналаримизни халқаро бозорга олиб чиқиш масаласи атрофлича муҳокама этилди. Шунингдек, чарм-пойабзал маҳсулотларининг онлайн савдосини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистонда маҳсулотларни тарқатиш маркази ташкил этиш таклифи кўриб чиқилди.

    Мулоқот сўнгида «Wildberries» компанияси вакиллари ҳамда маҳаллий корхоналар иштирокида онлайн учрашув ташкил этишга келишиб олинди. Миллий маҳсулотларимизни интернет-магазинда сотиш бўйича келишувларга эришиш юзасидан қарор қабул қилинди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates