2021 йил 24 июлда «Давлат хизматларини кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони эълон қилинган эди.
Фармонда босқичма-босқич давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхати кўрсатилган.
Ана шу хизматлардан 31 таси юқоридаги тартибда амалга оширилиши 1 январдан эътиборан йўлга қўйилиши кўзда тутилган эди.
Хизматлар қўйидагилар:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эт фуқароларига ID-карта ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш;
2. Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш;
3. Тренерларни аттестациядан ўтказиш;
4. Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш;
5. Суд бошқарувчиларини аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш;
6. Баҳоловчиларга тоифалар бериш;
7. Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш;
8. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш;
9. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш;
10. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи томонидан экспертларни аккредитация қилиш;
11. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш;
12. Ўзбекистон Республикаси бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг бухгалтерия ҳисоби ходимларининг малака имтиҳонини ўтказиш ва бюджет ҳисоби ҳисобчиси сертификатини бериш;
13. Аудитор малака сертификатини бериш;
14. Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш;
15. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш4
16. Ички аудитор сертификатини бериш;
17. Актуарий малака сертификатини бериш;
18. Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш;
19. Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш;
20. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака сертификатини бериш;
21. Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш;
22. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш;
23. Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш;
24. Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш;
25. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни аттестациядан ўтказиш;
26. Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш;
27. Мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ҳамда мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш;
28. Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш;
29. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталарга малака сертификатини бериш;
30. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш;
31. Олий таълим муассасаларига қабул қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш (магистратура), деб хабар беради Давлат хизмати кўрсатиш агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси.