Ўзбек Миллий академик драма театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Халқаро Бобур мукофоти совриндори Муҳаммадали Aбдудуқундузов таваллудининг 70 йиллиги ҳамда ижодий фаолиятининг 50 йиллиги муносабати билан “Ўшал Бобурмен, мен...” деб номланган ижодий кеча бўлиб ўтди.
Маданият вазирининг буйруғи билан устоз санъаткор “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофотни маданият вазирининг биринчи ўринбосари Б.Aхмедов топширди.
Тадбирда қатнашган эл ардоғидаги санъаткорлар, пойтахт театрлари вакиллари Муҳаммадали Aбдудуқундузовнинг кўп йиллик ижодий фаолиятини эътироф этишди.
Ижодий кечада Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси ҳам ўзининг саҳна кўриниши билан қатнашди ҳамда эсдалик совғаларини тақдим этди.