Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, "Нуроний" жамғармаси республика Бошқаруви раиси, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси иштирок этди ва вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 75 нафар фахрийларга I, II ва III даражали кўкрак нишонлари топширилди.
"Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони Давлатимиз раҳбарининг алоҳида Қарорлари билан кўп йиллар давомида жамиятнинг турли соҳаларида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимизни, шунингдек, ҳаётини фарзандларига бағишлаб, уларни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаб келган, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналарни муносиб тақдирлаш мақсадида таъсис этилган.