Янги ва замонавий бинолар — ҳарбийлар ихтиёрида

    Ҳарбий хизматчилар бўлинмаларнинг жанговар ҳаракатларини олиб бориш ва бошқаришда ахборот технологиялариядан фойдаланган ҳолда симуляцион дастурларини қўллайди.

    Кеча Марказий ҳарбий округда Мудофаа вазирлиги ҳамда Самарқанд ҳарбий-маъмурий сектори маблағлари эвазига янгидан қурилган ва қайта таъмирдан чиқарилиб, замонавий қиёфага касб этган биноларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Унда Самарқанд вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Эркинжон Турдимов, мудофаа вазири ўринбосари, полковник Aлишер Норбойев, округ қўмондонлиги, Самарқанд ҳарбий прокуратураси, фахрийлар иштирок этишди.

    Тадбирда янги қиёфага кирган ҳарбий округ бошқарув аппарати бинолари, тарих, ахборот технологиялари, маънавий ва маърифий тайёргарлик ўқув бинолари, жанговар тайёргарлик ўқув синфларидан иборат бинолар, “Китоб-24” ҳамда “Тир-24” мажмуалари округ бошқарув аппарати ва ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг ихтиёрига топширилди.

    Жорий йил январь ойида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Қучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига биноан, янгидан барпо этилган тарих биносида Соҳибқирон Aмир Темур, “Темур тузуклари”, Султон Жалолиддин Мангуберди, ўзбек маърифатпарварлари, ўзбек халқининг иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати, миллий халқ қаҳрамонлари, буюк давлат асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбарларининг хоналари ўрин олди.

    Эндиликда ушбу ўқув синфларидан нафақат ҳарбий хизматчилар, балки ўсиб келаётган ёшлар ҳам миллий тарихимизни ўрганиш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фойдаланишлари мумкин.

    Ҳарбий хизматчиларни ахборот технологиялар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш учун мўлжалланган ўқув биносида дастурий таъминот бўйича ғояларини рўёбга чиқариш, дастурлаш, веб дастурлаш, 3Д моделлаштириш ҳамда симуляция маркази ўрин олди.

    Ҳарбий хизматчилар бўлинмаларнинг жанговар ҳаракатларини олиб бориш ва бошқаришда ахборот технологиялариядан фойдаланган ҳолда симуляцион дастурларини қўллайди.

    Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлигини ошириш борасида ташкил етилган ўқув биносида мерганларни тайёрлаш, дивизион ўт очишни бошқариш, отиш қоидалари ва асослари, ўт очиш вазифаларини ечиш, методик тайёргарлик, зирхли техникаларни йўналтирувчи операторларини тайёрлаш каби машғулотлар ўтказилади.

    Ҳарбий хизматчиларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш учун барпо етилган яна иккита ўқув биноларида бир вақтнинг ўзида тактик ва топографик тайёргарлик, ҳаво ҳужумидан мудофаа, жанговар ва фронт орти таъминоти йўналишлари, танк техника ҳамда автотехника тахминоти, ҳарбий ташиш, йўл ҳаракати қоидалари, ҳаво десант, тоғ ва тиббий тайёргарлик, радиацион-кимёвий бактериологик муҳофаза бўйича машғулотларни ўтказишлари мумкин.

    Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий тайёргарлигини тизимли ташкил этиш, интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғусини оширишга мўлжалланган ўқув биносида кутубхона, руҳий зўриқишларни ечиш, маънавий-маърифий тайёргарлик, Ёшлар иттифоқи ҳамда округ медиа студияси ўрин олди.

    Меҳмонлар янги биноларни кўздан кечириш давомида ҳарбий хизматчиларнинг аждодларимиз тарихини ўрганишга бўлган қизиқишлари ва энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштиришга интилишини эътироф этди.

    Тантанали маросимда биноларнинг қурилишида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳамда қурувчи-пудратчилар Мудофаа вазирлиги ҳамда округ қўмондонлиги томонидан рағбатлантирилди.

    Умуман олганда, катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий қулайликлар яратилган ушбу бинолар ҳарбий хизматчиларда миллий армиямиз қудратини кучайтириш билан аждодларга муносиб авлод бўлишга ҳамда эртамиз эгаларини ҳарбий-ватанпарвалик руҳида тарбиялашда мустаҳкам пойдевор бўла олади.

    Яратилган бу каби қулайликлар Қуролли Кучларимиз ташкил етилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни олдидан ҳарбий хизматчиларга муносиб туҳфа бўлди.

    Рауф НУРУЛЛАЕВ

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates