Янгидан ташкил қилинган тадбиркорлар ривожланишини баҳолаш кўрсаткичлари мақбуллаштирилади

    “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-214-сон, 10.12.2024 й.) қабул қилинди.

    Фармонга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

    • молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорларни белгилаш мезонларини такомиллаштириш;
    • янгидан ташкил қилинган тадбиркорларнинг ривожланишини баҳолаш кўрсаткичларини мақбуллаштириш;
    • “BBB” тоифадаги тадбиркорларга товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш;
    • маҳаллий пиво маҳсулотларини реализация қилиш фаолиятини ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш.

    Бунда Президент фармонига киритилган қўшимчага кўра, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатишда:

    ➖молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бир йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади;

    ➖ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналар фаолияти бир йил давомида тикланмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган уларни Тадбиркорларнинг ягона давлат реестридан чиқаради”.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates