Янгиланган Telegram: у қандай афзалликларга эга?

    Telegramнинг январдаги янгиланган версияси иловалар дўконларида чиқди.

    Янгиланган telegramнинг афзалликлари:

    • Бир марталик овозли хабарлар. Энди фойдаланувчилар ўчирилишидан олдин фақат бир марта эшитилиши мумкин бўлган аудио ёзувни юборишлари мумкин. Функция фақат шахсий чатларда ишлайди. Бундай хабарларни бошқа чатларга йўналтира олишнинг имкони йўқ.
    • Бир марталик видеоли хабарлар. Ўзини ўзи ўчириб юборадиган аудио хабарлар каби, бу “доиралар” биринчи марта “кўриш бергандан” кейин йўқолади ва фақат шахсий чатларда ишлайди.
    • Ёзишни тўхтатиб туриш ва давом эттириш. Ёзилган овозли ёки видео хабарни бошқа томонга юборишдан олдин тўхтатиб туриш ва уни ишга тушириш талаб этилади.
    • Янгиланган чат “Танланганлар”. Энди “шапка”ни босганингизда, чатга ўз-ўзидан юборилган хабарлар рўйхати чиқиб келади. Бундан ташқари, каналлар, гуруҳлар ва бошқа фойдаланувчиларнинг профилларида “Танланганлар” иловаси орқали ушбу манбадан сақланган хабарларни кўриш мумкин.