Япония қирғоқларида танкернинг ағдарилиб кетиши оқибатида етти нафар экипаж аъзоси ҳаётдан кўз юмди

    Ямагути префектураси қирғоқларида ағдарилиб кетган Жанубий Кореянинг кимёвий танкерининг етти нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

    Соҳил хавфсизлик хизмати ҳозиргача тўққиз кишини сувдан олиб чиққан. Шифокорлар улардан етти нафарининг ўлимини тасдиқлади, яна икки нафарининг аҳволи ҳақида хабар берилмади.

    Кема бортида жами 11 нафар экипаж аъзоси бўлган, улардан 8 нафари Индонезия, 2 нафари Жанубий Корея ва 1 нафари Хитой фуқароларидир.

    Икки кишини қидириш ишлари давом этмоқда. Операцияга Соҳил хавфсизлик хизмати вертолётлари ва қайиқлари жалб қилинган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates