19 ноябрь куни кечқурун Чеджу в Мокпога йўл олган йўловчи пароми Чансан ороли яқинида қирғоққа туриб қолди.
Разведка маълумотларига асосланиб, Кариб денгизида гиёҳванд моддалар контрабандаси учун фойдаланилган, деб ҳисобланган кема АҚШ ҳарбийлари томонидан йўқ қилинди, деб эълон қилди АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет.
Индонезиянинг Риау вилоятида нефть ташувчи танкердаги ёнғин оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Колумбия Президенти Густаво Петро Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган “Сумуд” флотилия кемасига қилинган ҳужум ортидан Исроил билан эркин савдо шартномасини бекор қилганини X ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди.
Испания Рота (Кадис вилояти) ва Морон-де-ла-Фронтера (Севилья вилояти) базалари орқали Исроил учун қурол, ўқ-дорилар ёки ҳарбий техника ташувчи АҚШ самолётлари ёки кемаларининг транзитини тақиқлади. Бу ҳақда El País нашри хабар берди.
АҚШ Қуролли кучлари Венесуэладан АҚШга гиёҳванд моддаларни олиб ўтаётган учта “наркотеррорчи”ни йўқ қилди, деди Дональд Трамп.
Венесуэланинг иккита ҳарбий самолёти АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемасига яқин масофада учиб ўтди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШ ҳарбийлари Кариб денгизида Венесуэланинг гиёҳванд моддалар ортилган кемасига “ҳалокатли зарба” берганини айтди.
Япония қирғоқларида яхта ва юк кемасининг тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.
Эльба дарёсининг Шимолий денгизга қуйилишида жойлашган Куксхавен бандаргоҳида иккита кема тўқнашиб кетди. Ҳеч ким жабрланмади, бироқ ёнилғи сизиб чиқди.