Go To Travel ташаббуслари доирасида Японияга келган саёҳатчилар кунига 20 000 иен (185 доллар) миқдорида субсидия олишни бошлашлари мумкин, дейилади ҳукумат баёнотида.
Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур субсидия мамлакат туризм соҳаси харажатларининг қарийб ярмини қоплайди. Ваучерларни ресторан, бар ва дўконларда сарфлаш мумкин. Уни олиш учун сиз меҳмонхона брон қилиб, Японияга чипта сотиб олиш талаб этилади.
Дастур жорий йилнинг 1 июлидан бошланиши кутилмоқда. Ҳукумат ушбу ташаббусга 12,5 миллиард доллар ажратади.









