Япониянинг Хиросима шаҳрида дунёдаги биринчи атом бомбаси ташланганинг 75 йиллиги муносабати билан қўнғироқ чалинмоқда. Аммо бу йил мемориал тадбирлар пандемия сабабли тўхтатилди. 1945 йил 6 августда АҚШ бомбардимончиси уран бомбасини шаҳарнинг тепасига ташлаган. Бунинг натижасида 140 000 киши ўлган. Уч кундан кейин Нагасакига иккинчи ядровий қурол ташланди. Икки ҳафта ўтгач Япония таслим бўлди ва Иккинчи Жаҳон уруши тугади.
Пайшанба куни эрта тонгда Япония Бош вазири Шинзо Абе ва Хиросима мери шаҳарнинг Тинчлик боғида бомба қурбонларининг авлодларига қўшилишди. Боғда одатда юбилейга минглаб одамлар тўпланишади, аммо бу йил ташриф сезиларли даражада камайди. Ташриф буюрганлар орасида масофа сақланиб, улар ниқоб билан ҳимояланган эди. Бомба шаҳарга аниқ ташланган вақтда соат 08:15 да бир лаҳзалик сукут сақланди.
«1945 йил 6 августда битта атом бомбаси шаҳримизни вайрон қилди. Ўша пайтдан буён бу ерда 75 йил давомида ҳеч нарса ривожланмади. Бугун яна Хиросима Тинчлик рамзи бўлиб тикланди,» деди шаҳар мери Казуми Матсуи.
Видеомулоқотда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутеррес барча халқларни бундай қуролларни бекор қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни янгилашга чақирди. «Бўлиниш, ишончсизлик ва мулоқотнинг йўқлиги дунёни стратегик ядро рақобатига қайтаришга таҳдид солмоқда. Ядро хавфини бутунлай йўқ қилишнинг ягона йўли бу ядровий қуролни бутунлай йўқ қилишдир,» деди у.
1945 йилда нима содир бўлди?
1945 йил май ойида Германия иттифоқчи кучларга таслим бўлди. Аммо Иккинчи Жаҳон уруши тугаган бўлсада, Осиёда иттифоқчилар Япония билан кураш олиб боришда давом этди. 6 август куни АҚШ Хиросима шаҳрига биринчи бомба – Little Boy деб номланган бомба ташлади. Уруш пайтида биринчи марта ядровий қурол ишлатилган. Гуллаб-яшнаган шаҳардаги кучли портлашда камида 70 000 одам ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда. Кейинги кунлар, ҳафталар ва ойларда радиациявий заҳарланиш натижасида ўн минглаб одамлар ҳалок бўлган.
Расмий маълумотларга кўра, Хиросиманинг 350 000 аҳолисидан қарийб 140 000 киши нобуд бўлган ва Нагасакида камида 74 000 киши ўлган деб тахмин қилинади. Икки томонлама портлашлар Осиёдаги урушни кескин тўхтатди ва Япония 1945 йил 14 августда иттифоқчиларга таслим бўлди.
Уруш пайтида Япониянинг тажрибаси мамлакатда кучли пацифистик ҳаракатга олиб келди. Ҳар йили Хиросима юбилейида ҳукумат одатда ядросиз дунёга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Урушдан кейин Хиросима ўзини Тинчлик шаҳри сифатида очишга ҳаракат қилди ва бутун дунёда ядровий қуролсизланишни илгари суришда давом этмоқда.









