Ҳодиса оқибатида станция ва унинг атрофида радиация даражасининг ортиши кузатилмагани таъкидланмоқда. Айтилишича, бу станция фаолиятига бевосита таъсир кўрсатмаган. Ҳозирда энергетика компанияси мутахассислари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Компания маълумотларига кўра, сизиб чиқишни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича техник ишлар олиб борилаётган даврда станция томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажми 40 фоизга қисқаради, деб хабар беради tass.ru.