Япониядан қутлов: Ўзбекистон байроғи халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишлари ифодасидир

    Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Японияда таҳсил олаётган ватандошларимиз ўзларининг байрам тилакларини йўлладилар.

    Нозима Маматова, Токио хорижий тиллар университети талабаси:

    -Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

    Мен Тошкент Давлат шарқшунослик университети талабасиман. Айни дамда Токио хорижий тиллар университетида алмашув дастури асосида таҳсил олаяпман.

    Сизларни 18 ноябрь – Ўзбекистон давлат байроғи қабул кун билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Япониядаги дўстларимиз ҳам ушбу байрамни биз билан баҳам кўриб, ўзларининг самимий тилакларини билдиришмоқда.

    Бугунги кунда Ўзбекистон байроғи жаҳон бўйлаб мағрур ҳилпираб турибди. Айниқса, халқаро майдонларда байроғимизнинг баланд кўтарилиши қалбимизга фахр-ифтихор туйғуларини бахш этади, кўнглимизни тоғдек кўтаради.

    Байроғимизда юртимизнинг, халқимизнинг обрў-эътибори юксаклигидан далолат берувчи рамзий тимсоллар мужассам. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!

    Ҳасанжон Додоев, Токио университети магистранти:

    -Бугун давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 31 йил тўлди.

    Миллий байроғимиз халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир.

    Олис Японияда таълим олаётган бўлсак ҳам биз ҳамиша Ўзбекистон фуқароси бўлганимиздан фахрланамиз. Байроғимизни юксакларга кўтаришга ҳаракат қиламиз. Ана шундай лаҳзаларда қалбимизда юртимизнинг ҳур байроғи тимсолида она Ватанимизга бўлган чексиз ҳурмат, чуқур дахлдорлик ҳисси жўш ўради.

    Барча юртдошларимизни Ўзбекистон байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги билан муборакбод этаман.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates