Kairos-2 – узунлиги 18 метр ва оғирлиги 23 тонна бўлган қаттиқ ёнилғида ишлайдиган кичик ракета. Ракета бортида бешта кичик сунъий йўлдош мавжуд бўлиб, улар тахминан 500 километр баландликка кўтарилгач, 50 дақиқадан сўнг ажратилиб, орбитага чиқарилиши режалаштирилган.
Агар сунъий йўлдошлар муваффақиятли учирилиб, маълум бир орбитага жойлаштирилса, бу мамлакатда хусусий бизнес томонидан сунъий йўлдошнинг биринчи муваффақиятли учирилиши бўлади.
Kairos-2 ракетасининг илк учирилиши 9 мартга белгиланган эди, бироқ якуний ҳисоб-китоблардан кейин ракета учмади. 15 дақиқадан сўнг яна бир уриниш амалга оширилди, аммо шунга қарамай, ракета қўзғалмади, шундан сўнг учириш 13 мартга қолдирилди. 13 март куни қайта ишга туширилганда, ракета учирилгандан бир неча сония ўтиб ҳавода портлади, деб хабар беради ria.ru.