Ярим миллион доллар — ўтган ҳафта деярли шунча нархга чиройли авторақамлар сотилди

    7-13 ноябрь кунлари чиройли рақамлар мухлислари мамлакат хазинасига 5,4 миллиард сўм (480 минг доллар) дан ортиқ маблағ киритишган.  2638 нафар киши рақамлар онлайн ким ошди савдосида иштирок этган ва харидор бўлган.

    Рақобатли савдоларнинг 8,4% премиум классга, 7,2% иккинчи тоифага, 7,1% учинчи тоифага, 10% тўртинчи тоифага, 18,6% бешинчи тоифага ва 48,7% олтинчи тоифага тўғри келади.

    Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси маълумотларига кўра, январь-июль ойларида чиройли автомобиль рақамларини сотишдан тушган маблағ 174 миллиард сўм (тахминан 15,9 миллион доллар)га етган. Энг қиммат рақам 31 минг долларга сотилган.

    2022 йил қандай кўрсаткичлар билан якунланиши ҳозирча номаълум, аммо ўтган йили жами 139,4 мингдан зиёд чиройли автомобиль рақамлари 298,8 миллиард сўм (тахминан 28 миллион доллар)га сотилган. Энг қиммат рақам нархи 441,5 миллион сўм (тахминан 40 минг доллар)ни ташкил этган.

    Эслатиб ўтамиз, онлайн ким ошди савдоларида авторақамларни сотишдан тушган маблағларнинг 80 фоизи давлат бюджетига, 20 фоизи Ички ишлар вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантиришга, ходимларни ижтимоий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус фондига йўналтирилади.

    Автомобилни сотиш, совға қилиш, алмаштириш пайтида чиройли рақам эгаси уни сақлаб қолиши, қариндошларига топшириши ёки машинасининг янги эгаси фойдасига воз кечиши, бундан ташқари, эгаси ўз хоҳишига кўра уни мерос қилиб бериши мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates