Йиғилишда тадбиркорлик ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш муҳокама қилинди

    2026 йилда вилоят инфратузилмасини яхшилашга 1,5 триллион сўм, тадбиркорлик лойиҳалари учун 10 триллион сўм ресурс бериш режалаштирилган.

    Шунинг 753 миллиард сўми маҳаллалар шароитини яхшилаш учун илк бор Сирдарё вилояти ва туман буджетларига ажратилмоқда.

    Эндиликда бу маблағни ҳар бир туман ва маҳаллада тадбиркорликнинг ривожланишига мустаҳкам замин бўладиган инфратузилма лойиҳаларига йўналтириб, иш ўрни ва аҳоли даромадини кўпайтириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Бу ишларнинг ташкил қилиниши Сирдарё туманидаги Тинчлик, Элобод, Дўстлик, Улуғбек, Камолот маҳаллалари мисолида тушунтирилди.

    Халқаро аҳамиятдаги йўлларнинг 241 километри Сирдарёнинг 7 та туманидан ўтгани сервис ва логистикани ривожлантириш учун катта имконият.

    Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон ва Боёвутни Бекобод билан боғлайдиган 74 километрни реконструкция қилишни бошлаш топширилди. Бу юзлаб савдо-сервис объектлари, кафе-ресторан, дам олиш жойларини ишга туширишга имкон беради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates