Унга кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланмоқда.