Ёшлар ижод саройида “Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсум ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Энг қувонарли жиҳати ғолибларнинг барчаси қизлар. Бу эса қизларга берилаётган эътибор, уларнинг билимга чанқоқлиги ва китобга бўлган қизиқиши қанчалик ортганлигининг белгиси.
Ғолиблар билан танишинг:
- Дилбархон Ҳайдарова — Тошкент шаҳар “Бўз” маҳалласидан, 10-14 ёш тоифаси ғолиби. Отаси Бўронов Фирузбек, ҳисобчи.
- Ўғилжайрон Халдурдиева — Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани “Калтаминор” маҳалласидан, 15-19 ёш тоифаси ғолиби. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси. Отаси Сўюнов Абажан, якка тадбиркор, деҳқончилик билан шуғулланади.
- Мафтуна Очилова — Хоразм вилояти, “Нурли ҳаёт” маҳалласидан, 20-30 ёш тоифаси ғолиби. Онаси Очилова Дилдора, нафақада.