Шу йилнинг 9 июль куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг 1-сонли талабалар ётоқхонаси кутубхонасида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида “Китобхон ёз – 2025” шиори остида “Мен ёқтирган асар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ахборот-ресурс маркази бўлими мудири Ш.Ёқубова, 1-тоифали кутубхоначи С.Исоқова ҳамда Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети тьютори Ё.Файзуллаев талабалар билан биргаликда ўзбек ва жаҳон адабиётининг машҳур намояндалари ижоди ҳақида мунозара олиб борди.
Талабалар ўзлари севиб ўқиган асарлар мазмуни, уларнинг шахсий ҳаётига ва дунёқарашига таъсири ҳақида ўзаро фикр алмашиб, бир-бирини янги китобларга қизиқтиришди.
Тадбирнинг асосий мақсади — ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини мустаҳкамлаш, илмга чанқоқ ва иқтидорли талабаларни рағбатлантиришдан иборат.
Ё.Файзуллаев,
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси
чорвачилик ва биотехнологиялар университети тютори








