“Ёш китобхон” танловининг республика босқичи давом этмоқда

    Танлов доирасида бугунги кунга қадар 3,6 миллион нафардан ортиқ ёшлар қамраб олиниб, 14 нафар танлов ғолиблари бўлган ёш китобхонлар Президент совғаси — “Спарк” автомашинаси совриндори бўлди.

    Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида анъанавий тарзда “Ёш китобхон” танлови ўтказилиб келинмоқда.

    Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш орқали ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган танловда бугунги кунга қадар 3,6 миллион нафардан ортиқ ёшлар қамраб олиниб, 14 нафар танлов ғолиблари бўлган ёш китобхонлар Президент совғаси — “Спарк” автомашинаси совриндори бўлди.

    Танловда ғолиб бўлган 11 нафар қизларнинг 5 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Давлат мукофотлари билан тақдирланди.

    Танловда иштирок этиш учун 2022-йилда 640 минг (2021-йилда 554,8 минг) нафарга яқин ёшлар онлайн тарзда ариза топширди.

    Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон” танлови бу йил ҳам 3 та ёш тоифасида, 5 босқичда ташкил этилди.

    Танловнинг маҳалла ва сектор босқичларида иштирокчилар тест саволлари орқали сараланган бўлса, ғолиблар туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларда 2 та шарт — бадиий асарлар билимдони ва тезкор савол-жавоб асосида ўзаро беллашди.

    Айни кунларда пойтахтимизда 10-14 ёш, 15-19 ёш, 20-30 ёш тоифаси бўйича 1 нафардан ҳудудий босқич ғолиблари (жами 42 нафар) республика босқичида “Бадиий асарлар билимдони”, “Тезкор савол-жавоб”, “Буюк мутафаккир ва адиб”, “Шеърият”, “Иншо ёзиш” шартлари бўйича ўзаро беллашаётир.

    Республика босқичи иштирокчилари 3 та ёш тоифасида қуйидагича рағбатлантирилади:

    1-ўрин “Президент совғаси” Спарк автомобили ва диплом,

    2-ўрин 50 млн (эллик миллион) сўм пул мукофоти ва диплом,

    3-ўрин 30 млн (ўттиз миллион) сўм пул мукофоти ва диплом билан,

    Республика босқичининг қолган барча иштирокчилари 10 млн (ўн миллион) сўмдан пул мукофоти ва сертификат билан тақдирланади.