Ёш шахматчиларга ҳомий бириктирилди

    Пойтахтимиздаги “Китоблар олами” мажмуасида “Ёш шахматчиларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Тадбирни Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев кириш сўзи билан очди.

    Анжуманда юртимиздаги ёш, иқтидорли шахматчиларни қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга, умидли шахматчи ёшларимиз Умида Омонова ҳамда Ҳумоюн Бекмуродовларга бош ҳомий бириктириш юзасидан фикр билдирилди.

    BMB TRADE GROUP компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг Ўзбекистонда ёш шахматчиларга ҳомийлик кўрсатиш ва уларни доимий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги маърузаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

    Тадбир давомида BMB TRADE GROUP компанияси билан ўзбек шахматининг эртанги куни бўлган иқтидорли ёш спортчиларга ҳомийлик кўрсатиш ва уларни доимий қўллаб-қувватлаш борасида келушувга эришилди.

    Анжуман якунида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates