Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими

    Хавфсизлик 4 феврал 2021 999

    Жорий йилнинг 2 февраль куни Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев шаҳар ва туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари, шунингдек ҳалқ таълими бошқармаси вакиллари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таъминлаш мақсадида ташкиллаштирилган спорт тўгараклари фаолияти билан яқиндан танишиш давомида туманнинг Авиасозлар мавзесида “Аралаш жанг санъати” (ММА) бўйича спорт секциясининг очилиш маросимида иштирок этдилар.

    Спортнинг “Кикбоксинг” тури бўйича икки карра жаҳон чемпиони, юртдошимиз Гагик Саядяннинг 100 дан ортиқ ёшларни ўзига эргаштира олганлиги ва мажмуада ёшларнинг машқ қилишлари учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратилганлиги Миллий гвардия қўмондони томонидан юқори баҳоланиб, спорт секция раҳбари ва спортга иштиёқи баланд ёшлар турли қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

    Тадбир якунида Миллий гвардия қўмондони ва ёшлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқот мобайнида Миллий гвардия тизимида хизмат қилиш истагини билдирган беш нафар ёшларни номзодликка ўрганиш бўйича масъул ходимларга топшириқ берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates