Ёшлар парламенти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида меморандум имзоланди

    Жорий йил 14 августда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши масъул ходимлари ҳамда Иттифоқнинг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари Сенатда бўлди.

    Учрашувда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Меморандумдан кўзланган асосий мақсад ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ҳамда ёшларда ҳуқуқий билим ва кўникмаларни шакллантиришда ҳамкорлик қилиш, талаба-ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси борасида жамоатчилик мониторингини олиб боришга жалб этиш, семинар, конференция ҳамда давра суҳбати каби тадбирларни мунтазам равишда биргаликда ўтказиб боришдан иборат.

    Меморандумда Ёшлар парламенти Ёшлар иттифоқи билан бир қатор йўналишларда ҳамкорлик олиб бориши белгилаб қўйилди.

    Олийгоҳларда таҳсил олаётган талабалар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, муаммо ва таклифларини масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, сиёсий-ҳуқуқий руҳдаги медиа лойиҳаларни ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.

    Учрашувдан сўнг иштирокчилар Сенат биноси ва унинг фаолияти билан танишиб, Ёшлар парламентининг мақсад ва вазифалари ҳамда ташкилий тузилмаси ҳақида атрофлича маълумот олдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates