ЮНEСКО билан истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди

    17 мартда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда ЮНEСКО нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили в. в. б. Александрос Макаригакис ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистонда рақамли ривожлантириш бўйича комплекс режаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикрлар алмашилди.

    Шу билан бирга, сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш, ёшларнинг АКТ саводхонлигини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Мулоқот сўнггида ЮНEСКО нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили в. в. б. Александрос Макаригакис АКТ вазирлиги билан қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ҳамда Ўзбекистондаги самарали ҳамкорликни янада сезиларли даражада оширишга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.