ЮНИСЕФнинг минтақавий директори билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 9 октябр 2023 1568

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 2023 йил 9 октябрда мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг (ЮНИСEФ) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Регина Де Доминитсис билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди, алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар муҳокама этилди.

    Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг БМТ институтлари, хусусан ЮНИСEФ билан муносабатлари фаоллашгани, мамлакатимизда қатор йирик қўшма тадбир ва лойиҳалар амалга оширилаётгани, болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун яратилаётган шарт-шароитлар самарасини таъминлашда тузилманинг ўрни алоҳида экани қайд этилди.

    Мулоқот давомида перинатал саломатлик, болалар ўсиши ҳамда ривожланиши ҳолатини ўрганишга оид 2024–2025-йилларда Озиқланиш бўйича иккинчи миллий тадқиқотни ўтказиш, болаларда ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш борасида амалий ҳамкорликни кучайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.

    Таълим, инклюзив таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларининг ҳуқуқий-институционал асосларини такомиллаштириш борасида ҳам фикр алмашилди.

    ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида мультииндикатор кластер кузатувлари (MICS)ни ўтказиш қамровини янада кенгайтириш ҳамда ушбу тадқиқотга мутасадди давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини янада кенг жалб этиш юзасидан саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишилди. Шунингдек, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ижро этиш бўйича миллий ҳаракатлар режасини яқин фурсатда қабул қилиш заруратига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    Учрашув якунида Ўзбекистоннинг ЮНИСEФ билан конструктив ҳамда самарали ҳамкорлигини амалий лойиҳалар билан мустаҳкамлашга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates