Юридик техникумларига кириш имтиҳонлари тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ аниқланади.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги юридик техникумларнинг умумий сони 14 тани ташкил этади.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга қуйидаги 3 та мутахассислик бўйича ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилган:
-Давлат-ҳуқуқий фаолият;
-Юридик хизмат;
-Суд-ҳуқуқий фаолият.
Ўқиш муддати 2 йил ва ўқиш 3 та тилда (ўзбек, рус ва қорақалпоқ) ташкил этилган.
Юридик техникумларда жами 218 нафар педагог ходимлар фаолият олиб боради (шундан 1 нафар профессор, 5 нафар доцент ва 8 нафари фан номзоди).
Бугунги кунда юридик техникумларда жами 5 042 нафар ўқувчи (шундан, 3 081 нафар 1-курсда, 1 961 нафари – 2-курсда) таълим олмоқда.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга қабул Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.
2021 йил 7 мартдаги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 10-сон баёни билан
2021/2022 ўқув йили учун абитуриентларни ТДЮУ бакаларвриатга қабул барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи ҳамда юриспруденция (фаолият турлари бўйича) таълим йўналишига мос иккита фан тарих ва чет тилидан тест топширилиши белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом талабларига кўра, тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ аниқланиши белгиланган.
2020/2021 ўқув йили учун юридик техникумларга жами 13843 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Шундан, 3477 нафар абитуриент ўқувчилар сафига қабул қилинган (давлат гранти ва тўлов-контракт).
Юридик техникум битирувчилари эгаллаши мумкин бўлган лавозимлар сони 90 дан ортиқни ташкил этади. Ушбу лавозимлар билан Қонунчилик маълумотлари миллий базаси www.lex.uz да танишиш мумкин.
2019/2020 ўқув йили юридик техникумларини (собиқ юридик коллежларни) 4364 нафар битирган. Шундан, 1542 нафар (35,3%) битирувчилар бандлиги таъминланган бўлиб, ишга жойлашиш бўйича энг юқори – Самарқанд вилояти юридик техникумида қайд этилган (575 нафар битирувчидан 498 нафари (86,6%) иш билан таъминланган).









