Айтиш жоизки, жигар трансплантацияси – ўта ноёб операция. Айниқса, уни болаларда ўтказиш жуда мураккаб ҳисобланади.
Ушбу юқори технологик амалиёт марказ жарроҳ ва трансплантологлари ҳамда Москвадаги Aкадемик В.И.Шумаков номидаги трансплантация ва сунъий органлар маркази етакчи мутахассислари ҳамкорлигида бажарилди.
Натижада сурункали жигар етишмовчилиги ҳамда аутоиммун гепатит ташхиси қўйилган 15 ёшли Умиджон Миркамолов дарддан фориғ бўлди. Унга отаси Камолиддин Исроилов донорлик қилди, бошқача айтганда, ота ўз ўғлига иккинчи умр бағишлади.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, ҳозир беморнинг аҳволи яхши. Назорат остида зарур тиббий муолажалар давом эттирилмоқда.