Юртимиздаги гидроэнергетика салоҳияти 8 минг мегаваттни ташкил қилади

    Ҳукумат 31 октябр 2023 1484

    Лекин ҳозирда жами гидроэнергетика қувватлари мавжуд салоҳиятга нисбатан 2-3 баробар кам.

    Сўнгги йилларда гидроэнергетика соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, чунки ГЭСлар ишлаб чиқариладиган электр таннархи бошқа манбаларга нисбатан анча арзон, улар энергетикада кунлик энергияни барқарор таъминлашда энг самарали воситадир.

    Ҳисоб-китобларга кўра, юртимиздаги гидроэнергетика салоҳияти 8 минг мегаваттни ташкил қилади. Айниқса, Тошкент, Сурхондарё ва водий вилоятларида бу борада катта салоҳият бор.

    Жорий йилда “Тўпаланг” ГЭСни модернизация қилиш ишлари якунланиб, унинг қуввати 30 мегаваттдан 175 мегаваттга ошди. “Дарғом” каналида 7,2 мегаваттли “Шаудар” ГЭСи фойдаланишга топширилди.

    Лекин ҳозирда жами гидроэнергетика қувватлари мавжуд салоҳиятга нисбатан 2-3 баробар кам.

    Шу боис, янги лойиҳаларни бошлаш бўйича катта марралар олинган. Соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш учун барча шароитлар яратиб берилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates