Заҳарли буқоқ ўз вақтида даволанмаса, оғир асоратларни келтириб чиқаради

    Саломатлик 21 август 2022 12599

    Буқоқ — дунё аҳолиси орасида кенг тарқалган касалликлардан бири ва у ўз вақтида даволанмаса, жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Хўш, ушбу хасталик нимаси билан хавфли? Унинг қандай салбий асоратлари бор?

    Шу каби саволлар борасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош эндокринологи Феруза Ҳайдарова фикри билан ўртоқлашди.

    — Буқоқ қалқонсимон безнинг катталашуви билан кечувчи касаллик бўлиб, у аъзонинг гормонал фаолияти кучайиши, сусайиши ёки ўзгармаслиги билан намоён бўлади, — дейди шифокор. — Ушбу касаллик ҳақида гапиришдан аввал, қалқонсимон без тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтсам. Сабаби мазкур хасталик айнан шу аъзода ривожланади.

    Қалқонсимон без — бўйиннинг олд қисмида жойлашган. У тироксин ва триёдтиронин гормонларини ишлаб чиқариш орқали танадаги кўплаб жараёнлар, хусусан, асаб, юрак-қон томир, ошқозон-ичак ва суяк-таянч тизимлари фаолиятини бошқаради. Ҳатто миянинг нормал ишлаши ҳам қалқонсимон без фаолиятига боғлиқ.

    Буқоқдаги ўзгаришларнинг сабаблари тўлиқ ўрганилмаган. Бироқ уни келтириб чиқарувчи бир қатор омиллар мавжуд бўлиб, буларга турли аутоиммун ва инфекцион касалликлар, ёд танқислиги, стресс, интоксикация, оқсил ва витаминлар етишмаслиги кабиларни мисол қилиш мумкин.

    Қалқонсимон бездаги ўзгаришларнинг хусусиятига кўра, диффуз буқоқ, тугунли буқоқ ва аралаш турлари таснифланади. Диффуз буқоқ ўз навбатида диффуз-эутоиреоид ва диффуз-токсик шаклларга бўлинади.

    Жумладан, унинг диффуз-токсик тури халқ орасида заҳарли буқоқ деб ҳам аталади. Мазкур хасталикка қалқонсимон безнинг катталашиши ва функциясининг ортиб кетиши асос бўлади.

    Бунда беморлар асабийлик, юрак тез уриши, безовталик, озиш, соч тўкилиши, теридаги турли тошмалар, қизиб кетиш, кўп терлаш, қўлларда титроқ, кўзларнинг катталашишидан шикоят қилади. Қолаверса, улар уйқусизликдан қийналади. Касалликка ташхис қўйиш лаборатор-қон таҳлиллари ва инструментал текширувлар натижасида амалга оширилади.

    Бугунги замонавий тиббиёт заҳарли буқоқни 3 хил усулда даволашни таклиф этади. Булар медикаментоз даво, яъни дори-дармон билан, радиоактив ёд ёрдамида ҳамда жарроҳлик усули орқали муолажа қилиш ҳисобланади.

    Агар тегишли текширувлардан сўнг беморга заҳарли буқоқ ташхиси қўйилса, албатта, даволаниш лозим. Чунки касаллик таъсирида организмда турли оғир асоратлар келиб чиқиши мумкин.

    Шу боис ўз вақтида шифокор маслаҳатини олиб, зарур тиббий текширувлардан ўтиш зарур. Бу орқали хасталикка аниқ ташхис қўйилиб, керакли даво чоралари ва муолажалар амалга оширилади.

    Мутахассис билан бу борада суҳбатни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати олиб борди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates