Замонавий университет — бу:
- очиқ ва динамик тарзда ривожланаётган, юқори сифатли таълим берадиган муассаса;
- глобал фикрлай оладиган, глобал таълим берадиган даргоҳ;
- салмоқли назарий билимлар жамлаган улкан академик мактаб;
- фанлар ва соҳалараро илмий тадқиқотлар маркази;
- меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган маскан;
- талабаларга нафақат билим берадиган, балки уларни катта ҳаётга тайёрлайдиган даргоҳ;
- таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштира оладиган платформа;
- мамлакат соҳа ва ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассаса;
- олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириб, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб эта оладиган ҳамжамият;
- профессор-ўқитувчи ва талабалар учун соғлом рақобат муҳитини яратиб берадиган маскан;
- таълим ва ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий тадқиқот институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминлай оладиган кўприк;
- академик, молиявий ва бошқарув мустақиллигига эга муассаса;
- рақамлаштирилган, инсон омили минимал бўлган, коррупциядан холи ташкилот;
- халқаро алоқалар тармоғи кенг бўлган, хорижий ТОП университетлар билан қўшма дастурларни йўлга қўйган платформа;
- зиёли инсонлар учун магнит кучига эга файзли даргоҳ.