Зарбдорда ота-онасидан эрта айрилган ёшга уй берилди

    Зарбдор туманида бир нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшга барча шароитларига эга уй-жойларни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда туман ҳокими Зафар Рўзиев, туман прокурори Равшан Машарипов, туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Лочинбек Умматов, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Тўлқин Қодиров 2-сектор ҳудудидаги “Янгиобод” маҳалласи раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла оқсоқоллари иштирок этиб, ёшларга янги уйларнинг калитларини тантанали равишда топширдилар.

    Тадбирда сўз олганлар, янги хонадон соҳибларини қувончли кун билан самимий табриклашиб, бугунги кунда меҳрга муҳтож бўлган фарзандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида туманда давомий ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтдилар ҳамда дуога қўл очиб уларга келгуси ишларида ривож тилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates