Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳаси қўллаб-қувватланади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-207-сон, 26.06.2025 й.) қабул қилинди.

    Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

    • қимматбаҳо металларни қайта ишлашнинг йиллик ҳажмини 7 тоннага, заргарлик буюмларини экспорт қилиш кўрсаткичларини 300 млн АҚШ долларига етказиш;
    • қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг норасмий айланмасини камида 50 фоизга қисқартириш.

    Қарорга кўра, заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади, жумладан:

    • қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига фоиз ҳисобланмайди, 91-кундан бошлаб 180-кунгача амалга оширилган тўловлар қисмига – йиллик 3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади;
    • заргарлик марказларида "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ва Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг филиаллари фаолияти (сайёр хизмат кўрсатиш) йўлга қўйилади;
    • заргарлик марказларида фаолият юритаётган тадбиркорлар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлганда аъзолик бадалини 50 фоизлик чегирма билан тўлайди.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates