ИИВ ЙҲХББ Қамчиқ довонида қор ёғаётгани сабаб ҳайдовчиларни зарурат бўлмаса кечки пайт йўлга чиқмасликка чақирди.
Маълум қилинишича, Қамчиқ довонида ҳамон қор ёғмоқда, ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -16 даражага тушган.
«Ҳурматли ҳайдовчилар, қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланинг, газ ва тормоз тепкисини кескин босманг», — дейилади хабарда.









