Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддият бўйича Ўзбекистон ўз расмий муносабатини билдирди

    Халқаро ҳамкорлик 27 сентябр 2020 1500

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги қуролли низо бўйича муносабат билдирди.

    Вазирлик Ўзбекистон Озарбойжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасидаги муносабатлар кескинлашганидан ташвишдалигини маълум қилган.

    «Қарама-қаршилик давомида ҳарбий кучлардан фойдаланиш икки томонда ҳам кўп сонли инсонлар ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин.

    Ўзбекистон томони Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилувчи давлат сифатида дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч муносабатларини мустаҳкамлаш, МДҲ маконидаги баҳсли масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда тинч йўл билан ҳал этиш муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди.

    Биз Озарбойжон Республикаси ва Арманистон Республикасини ҳарбий ҳаракатларини имкон қадар тез фурсат ичида тугатишга ва суверенитет ҳамда ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда низони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича дипломатик музокараларни бошлашга чақирамиз», дейилади вазирлик баёнотида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates