Зойир Мирзаев Олмалиқ шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массиви лойиҳаси билан танишди

    Бугун Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Олмалиқ шаҳрида бўлди. Ташриф мобайнида вилоят раҳбарига Олмалиқ шаҳрининг 5/3 даҳасига қурилаётган "Янги Ўзбекистон" массиви лойиҳаси тақдимот қилинди.

    Вилоят раҳбари массив тақдимоти билан танишар экан, уйлар қурилиши сифатига ҳамда салоҳиятли қурувчиларни жалб этишга алоҳида тўхталиб, бу борада масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

    Маълумот ўрнида, айни вақтда шаҳарда "Янги Ўзбекистон" массиви барпо этилишининг 1-босқичи бошланган бўлиб, 5 та кўп қаватли уйнинг қурилиш жараёни ҳам жадал кетмоқда. Бир неча кундан сўнг мазкур массивга яна 10 та 16 қаватли уй қурилиши бўйича тендер танлови ўтказилади.

    Шунингдек, Зойир Мирзаев Олмалиқ шаҳрига сафари давомида "Эвалак" маҳалласида"Яшил макон" ҳаракати доирасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди. 270 туп павловния ва 1000 туп терак кўчатлари экилган мазкур ҳудуд атрофида сайилгоҳ бунёд этилиши белгиланиб, вилоят раҳбари томонидан мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Ахборот хизмати

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates