Зулфия мукофоти совриндори Айжамал Жолдасбаева вафот этди

    Бу ҳақда Оила ва хотин қизлар қўмитаси хабар берди.

    Журналист, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби Айжамал Жолдасбаева-Жанибекова 11 январь куни вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари ижтимоий тармоқларда хабар қолдирди.

    Айжамал Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини тамомлаган. 2014 йилда адабиёт йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.

    Оила ва хотин-қизлар қўмитаси жамоатчи, фаол ҳамда ташаббускор ёш олиманинг бевақт вафоти муносабати билан яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates