Бу Президентнинг «Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарорида белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга кўра, мазкур тартиб намунали эксперимент сифатида аввал Наманган вилоятида синаб кўрилади. Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 октябрга қадар тажриба натижалари бўйича хулоса тайёрлаб, уни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш масаласини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Шу билан бирга, солиқ органлари фаолиятини баҳолашда инсон омили аралашувисиз автоматик шаклланадиган самарадорлик кўрсаткичларини жорий этиш ишлари давом эттирилади.








