Хабарда айтилишича, ўтказилган текширувлар натижасида 22,3 миллион кВт⋅соат электр энергияси (63,9 миллиард сўм) ва 11,4 миллион куб метр табиий газ (35 миллиард сўм) ноқонуний равишда сарфлангани маълум бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга етказилган умумий зарар 99 миллиард 15 миллион сўмни ташкил этган.
Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 479 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.








