Энергетика вазирлиги: «М-25» конида вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида

    Ижтимоий тармоқларда Бойсун туманида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ деб талқин қилинаётган видеолар юзасидан Энергетика вазирлиги расмий хабар берди.

    Бу ҳолат «М-25» конининг 202-сон қудуғида бир ҳафта олдин кузатилган геологик жараён. Яъни, аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниши ҳолати ҳисобланади.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат кондаги геологик жараён натижасида юз берган ва қисқа вақтда яна ёқиб қўйилган.

    Айни пайтда Бойсундаги «М-25» конида вазият барқарор бўлиб, барча жараёнлар мутахассислар назорати остида амалга оширилмоқда.

    Аввал хабар берилганидек, ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ ёқиб қўйилган ва бу усул атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда қабул қилинган стандарт амалиёт ҳисобланади ҳамда халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб беради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates