Улар орасида Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги (METI), Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC), Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), шунингдек Sojitz Corporation, Washin Trading, Le One Co. Ltd., Daido Industries, OMETA, ITO Corporation, Okamoto Corporation, Masui ва бошқа компаниялар раҳбарияти бор эди.
METI раҳбари Масаки Огуши билан учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва паст углеродли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Лойиҳаларни қўшма кредитлаш механизми (JCM) доирасида ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш, ўзбек гилосига фитосанитария рухсатномаси олиш жараёнини жадаллаштириш, энергетика, стратегик металларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва етказиб бериш соҳаларида ҳамкорлик муҳокама этилди.
JBIC раҳбарияти билан амалдаги лойиҳаларни тезлаштириш, янги ташаббусларни молиялаштиришни йўлга қўйиш ва хусусий секторни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Япониянинг компаниялари билан бўлиб ўтган учрашувларда энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, инфратузилма қурилиши, тўқимачилик саноатини ривожлантириш ва «ақлли» деҳқончилик технологияларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди. Хусусан, Sojitz Corporation билан музокаралар якунида энергетика, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ва бошқа йўналишларни қамраб олувчи янги Йўл харитаси имзоланди.
17 августда делегация Осакада бўлиб ўтаётган EXPO-2025 доирасида Ўзбекистон Миллий куни тадбирларида иштирок этди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.










