Телекоммуникация соҳасида «Türk Telekom» компанияси билан ҳамкорлик кенгайтирилади

    Жорий йил 2 декабрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Туркиянинг йирик телекоммуникация компанияси «Türk Telekom» бош директори Эбубекир Шаҳин билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида томонлар қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари, телекоммуникация бозорининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда илғор технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

    Учрашув якунида томонлар ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш ва технологик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates