Малайзияда кучли сув тошқини туфайли 37 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда қироллик бош вазири Анвар Иброҳим маълум қилди.
“Тошқиндан жабрланганлар сони 37 189 кишига етди, шу жумладан олтита штатда 11 385 оила”, дея бош вазирнинг сўзларини келтиради The Star газетаси.
Нашрнинг қайд этишича, табиий офатдан Малайзиянинг олти штати – Келантан, Тренгану, Кедах, Перлис, Джохор ва Перак зарар кўрди. Жабрланганлар учун 322 та вақтинчалик эвакуация маркази ташкил этилди, деб хабар беради tass.ru.