Испанияда сув тошқини қурбонлари сони 95 нафарга етди

    Испаниядаги сув тошқини оқибатида 95 киши ҳалок бўлди.

    El Pais маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб, Валенсия автоном жамиятида 92 киши, Кастилия-Ла-Манча автономиясида 2 киши ва Малага вилоятида 1 киши ҳалок бўлганини ёзди. Ҳудудий сиёсат вазири Анхель Виктор Торрес 31 октябрдан 2 ноябргача қурбонлар учун уч кунлик мотам эълон қилди.

    El Pais нашрига кўра, ўнлаб валенсияликлар 30 октябрга ўтар кечаси автомашиналарда ва сув босган биноларнинг томларида жон сақлашди. Жабрланганлар ва бедарак йўқолганларнинг аниқ сони номаълум.

    El Mundo нашрининг ёзишича, Валенсияда сув тошқини оқибатларини бартараф этишда 1116 нафар қутқарувчи, 344 та техника, жумладан вертолёт ва самолётлар, 200 нафар ҳарбий ва 750 нафар гвардиячи, шунингдек, юзга яқин полициячи қатнашмоқда.

    Испаниядаги сув тошқинига 29 октябрь куни мамлакатнинг шарқий ва жанубий қисмларида ёққан кучли ёмғир сабаб бўлгани айтилмоқда. Сув тошқинлари темир йўл ва автомобиль йўлларини вайрон қилди, Мадрид ва Валенсия ўртасидаги темир йўл алоқаларини узди. Электр таъминотидаги узилишлар вилоятнинг 115 мингга яқин аҳолисига таъсир этди, деб хабар беради kommersant.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates