Малида юз берган сув тошқини оқибатида 77 киши ҳаётдан кўз юмди

    Мали Республикасида кучли сув тошқини оқибатида камида 77 киши ҳалок бўлди, 148 киши жабрланди.

    Бу ҳақда Малининг ўтиш даври бош вазири Чогель Кокалла Маига инқироз ва табиий офатларни бошқариш бўйича вазирликлараро қўмита йиғилишида маълум қилди.

    “Сув тошқини оқибатида 264 648 кишидан иборат 47 955 хонадон жабр кўрди, улардан 77 нафари ҳалок бўлди, 148 нафари жароҳатланди”, деди бош вазир.

    Унинг сўзларига кўра, кўплаб турар-жой бинолари, мактаблар, инфратузилма объектлари вайрон бўлган.

    Бу йил Ғарбий ва Марказий Африка бўйлаб мисли кўрилмаган сув тошқини жами 4 миллионга яқин одамга таъсир кўрсатди. Энг кўп зарар кўрган давлатлар Нигерия, Чад, Мали, Гвинея, Нигер, Камерун, Гана ва Либерия бўлиб, бу ерда юзлаб одамлар ҳалок бўлди ва қишлоқ хўжалиги экинларининг катта майдонларига зарар етди, деб хабар беради report.az.

    Мутахассислар ҳалокатли сув тошқини глобал иқлим ўзгариши туфайли юз берди, деб ҳисобламоқда. Халқаро Қизил Хоч қўмитаси маълумотларига кўра, Сахелда ўртача ҳарорат бошқа мамлакатларга қараганда бир ярим баробар тезроқ кўтарилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates