баннер
10 апр 2025
08:56

    Боливияда сув тошқини қурбонлари сони 39 нафарга етди

    Боливияда кучли ёмғир ёғиши туфайли юз берган сув тошқини қурбонлари сони 39 нафарга етди, 7 киши бедарак йўқолди.

    Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, мамлакатда ўтган йилнинг ноябрь ойи охиридан бери давом этаётган табиий офат 161 мингдан ортиқ оилага зарар етказган.

    Фуқаро мудофааси вазири ўринбосари Хуан Карлос Кальвимонтес ҳаво, қуруқлик ва сув орқали жадал қутқарув ишлари олиб борилаётганига қарамай, ёмғир ёғиши давом этар экан, қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    Бутун мамлакат бўйлаб 34 та муниципалитет, асосан, Ла-Пас департаменти аллақачон фалокат ҳолатини эълон қилган. Миллий об-ҳаво хизмати 14 мартгача сув тошқини ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech