АҚШда mpoxнинг (сlade I, маймун чечаги) оғир штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолати Калифорния штатида аниқланди.
Африкада mpox (маймун чечагининг янги номи) билан касалланганлар сони йил бошидан буён 50 мингдан ошди.
Германияда илк бор маймун чечагининг янги штамми билан касалланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Bild газетаси Германия соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунувчи Роберт Кох институтига таяниб.
Конго Демократик Республикасида жорий йил бошидан буён 30 мингдан ортиқ mpox (маймун чечагининг янги номи) ҳолати аниқланди.
Ҳиндистонда маймун чечагининг янги штамми (mpox сlade 1) билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ani агентлиги расмий манбаларга таяниб хабар берди.
Мазкур вакцина 18 ёшдан ошган инсонларга мўлжалланган. Уни тўрт ҳафталик танаффус билан, икки дозада, инъекция тарзида қабул қилиш мумкин.
Африка мамлакатларида одамларнинг маймун чечаги билан касалланиш даражаси ўсиб бормоқда, сўнгги бир ҳафта ичида деярли 4 минг ҳолат қайд этилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечагининг (mpox) одамдан одамга юқишига қарши кураш бўйича глобал кампания бошлади.
Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлаш учун "Вектор" илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилган тест тизимлари тўпламларини юборади. Дастлабки тўплам шу ҳафтада етиб келади.
Мамлакатимизда истиқомат қилаётган 1980 йилдан аввал туғилган катта ёшдагилар чечак (ҳалқ тилида чин чечак) касаллигига қарши тўлиқ эмланган.